Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига қандай имтиёзлар берилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 473-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2021 йил 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказган очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 14 сентябрдаги тегишли қарорига асосан ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган.

Юқоридаги қарор ҳамда 100 дан ортиқ эркин иқтисодий зона иштирокчилари мурожаатларига мувофиқ, ушбу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳани ишлаб чиқишда қўшни ва хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди.

Мажлисда айтиб ўтилганидек, қонун лойихасининг кабул килиниши натижасида махсус иктисодий зоналар иштирокчилари тасарруфида қўшимча маблағлар сақлаб қолинади. Энг муҳими, тадбиркорларда мазкур маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга иўналтириш имкони яратилади.

Қизғин савол-жавоблар, узоқ давом этган тортишувлардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.