Тошкент вилоятида қонун лойиҳасининг муҳокамаси ташкил этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан ЎзЛиДеПнинг Тошкент вилояти Кенгаши ҳамкорлигида ҳозирда Қўмитада иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Қўмита аъзолари Зафар Худайбердиев, Шуҳрат Шарофутдинов, маҳаллий кенгашлар депутатлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Мулоқотда «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, жумладан асосий тушунчалар, соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, соҳада ахборот ҳимояси, пулни депонентлаш тизими, битимлар тузиш, маҳсулотларни етказиб бериш, истеъмолчи ҳуқуқлари ва бошқа замонавий нормалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Муҳокамалар давомида қонун  лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар олинди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *