Фирибгарлик жинояти учун жазо чоралари кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан ахборот-коммуникация тизимлари орқали ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ ўғрилик жиноятларини содир этганларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилмоқда. Яъни, ахборот технологияларидан ёки электрон тўлов воситаси ёҳуд масофавий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жинояти учун жавобгарликни Жиноят кодекси 168-моддасининг учинчи қисмига оғирлаштирувчи ҳолат сифатида киритиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ахборот тизимига рухсатсиз кириб ёки электрон тўлов воситаси ёҳуд масофавий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланиб содир этилган ўғирлик жинояти учун жавобгарликни Жиноят кодекси 169-моддасининг учинчи қисмига оғирлаштирувчи ҳолат сифатида киритиш белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон пул маблағларини яшириш равишда талон-торож қилишнинг олдини олишга, ушбу турдаги жиноятларни квалификация қилишда аниқ норма белгиланишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *