Услуб

«Тасдиқланган»

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини

мониторингини олиб бориш ва мувофиқлаштириш бўйича

Жамоатчилик кенгаши қарори, 2016йил 7 январдаги

№2-сонли Баённома

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш

МЕТОДИКАСИ

1. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш Методикаси (кейинги ўринларда- Методика) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги №ЎРҚ-369 сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги №320 сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

1.2. Методика давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари (ДҲваБО) фаолиятининг очиқлигини, шаффофлигини таъминлашга йўналтирилган механизмлар самарадорлигини, давлат ҳокимияти органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг тартиб-тамойилларини, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлардан ва энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қарорлардан аҳоли, жамоат бирлашмалари кенг фойдаланишини таъминлашни баҳолашга қаратилган.

1.3. Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунида белгилаб берилган очиқлик принциплари ва механизмларини амалга ошириш бўйича ДҲваБО фаолиятининг натижалари очиқликнинг мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш предмети деб хисобланади.

1.4. Очиқликнинг мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги №320 сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг бўйича Жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда- Жамоатчилик кенгаши) томонидан амалга оширилади.

1.5. ДҲваБО фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2016йил 1 январдан фаолиятнинг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш тизимига киритилган ДҲваБО рўйхати ушбу Методиканинг 1-иловасида келтирилган.

1.6. Жамоатчилик кенгаши очиқлик мониторингини олиб бориш ва уни баҳолашни амалга ошириш якунларига асосан, ДҲваБО фаолиятининг “очиқлик индекси” Рейтингини ўз ичига олган, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги таъминланиши ҳолати тўғрисидаги таҳлилий ёзма маълумотларни бир йилда икки марта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб боради.

1.7. ДҲваБО фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолашни амалга ошириш учун ишчи гурух(кейинги ўринларда-Ишчи гурух) ташкил этилади.Ишчи гурух таркиби Жамоатчилик кенгаши қарори билан тасдиқланади.

 

 2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини баҳолаш параметрлари.

 

2.1. ДҲваБО фаолиятининг очиқлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни асосида ишлаб чиқилган қуйидаги учта компонент кесимида амалга оширилади:

1) Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга масъул бўлган субъектлар фаолиятини баҳолаш, унда қуйидаги фаолият баҳоланади:

— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг очиқликни таъминлаш сохасидаги фаолияти(кўпи билан -16 балл);

— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг очиқликни таъминлаш сохасидаги фаолияти(кўпи билан-10 балл) .

2) Очиқликни таъминлашнинг аниқ усуллари самарадорлигини баҳолаш,унда фаолиятнинг очиқлигини таъминлашни ўз ичига олган қуйидаги усуллар самарадорлиги баҳоланади:

— расмий веб-сайтнинг фаолият юритиши (кўпи билан-29 балл);

— ахборот стендлари ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситалар ёрдамида ахборот тақдим қилиш (кўпи билан-12  балл);

— ахборот олиш бўйича сўровларнинг кўриб чиқилиши(кўпи билан-8 балл);

— ДҲваБОнинг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратилганлиги (кўпи билан-6 балл);

— фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш (кўпи билан-4балл).

3) Ахборотдан фойдаланувчиларнинг қаноатланганлик ҳолатини баҳолаш, ДҲваБО ахборот хизматидан фойдаланувчилар орасида ижтимоий сўров ўтказиш йўли билан баҳоланади(кўпи билан -15 балл.)

2.2. ДҲваБО фаолиятининг очиқлигини баҳолаш компонентининг ҳар бири бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш учун тегишли юклама коэффициентлар ишлатилади.

 

3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги ахборотни тўплаш усуллари

 

3.1. Ўрганилаётган очиқлик параметрининг ўзига хос хусусиятларини хисобга олган холда мониторинг ўтказишда қуйидаги ахборот тўплаш усулларидан фойдаланилади:

а) давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари билан тасдиқланган, очиқлик вазифалари ва мақсадларига, принципларига улар фаолиятининг мувофиқлигини, ҳамда давлат органларининг очиқлик элементларини жорий этиш самарадорлигини Ишчи гурух томонидан экспертлик баҳолаш (кейинги ўринларда- экспертлик баҳолаш);

б) ахборот-телекоммуникация тармоқлари ва телефон алоқа воситаларидан фойдаланган холда (электрон анкеталаш) давлат органларининг очиқлиги даражасидан оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) қаноатланганлик ҳолатини ва ишонч даражасини ўрганиш бўйича сўров ўтказиш (анкета тарқатиш, интервью олиш);

в) хисоботлар, ўрганиш натижалари, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги сохасида олиб борилган мониторинг хисоботлари;

г) давлат органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар.

3.2. Давлат органлари фаолиятининг очиқлигини баҳолаш параметрлари бўйича ахборот тўплаш усуллари алоҳида ёки комплекс ҳолда ишлатилиши мумкин.

3.3. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги даражаси билан фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари, бизнеснинг қаноатланганлик ҳолатини ўрганиш бўйича сўроқлаш  ижтимоий сўроқлаш усуллари асосида ўтказилади.

 

4. Очиқлик индексини хисоблаш ва рейтингни шакллантириш

 

4.1. Ҳар бир параметр бўйича кўрсаткичлар белгиланган бўлиб, унга асосан баллар қўйиб борилади. Ушбу Методиканинг 2-иловасида тасдиқланган кўрсаткичлар рўйхатига асосан Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи томонидан экспертлик баҳолаш усули орқали очиқликнинг ҳар бир кўрсаткичлари бўйича баҳолаш ўтказилади.

4.2. Очиқликнинг барча сифат кўрсаткичлари яхлит рақамлар сираси (шкаласи) бўйича баҳоланади: кўрсаткичнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги факти бўйича ва (ёки) ушбу Методиканинг 2-иловасида келтирилган тегишли сон кўрсаткичи билан “ҳа”,“қисман”, “йўқ” сўзларининг расман мувофиқлиги факти бўйича баҳоланади.

4.3. Параметрни баҳолаш натижалари йиғиндиси қийматининг очиқлик параметрининг энг юқори натижаси йиғиндиси қийматига нисбати сифатида очиқлик индексини баҳолаш хисоб-китоби ишчи гурух томонидан амалга оширилади.

 

Ij= ∑kiMij

бу ерда:

Ij – давлат органининг очиқлик индекси j;

i – очиқлик кўрсаткичи;

k– бўлимнинг тегишлича коэффициент қиймати;

Mij – давлат органи учун j очиқлик кўрсаткичининг баҳолаш қиймати i , белгиланган баҳолаш рақамлар сирасига(шкаласига) асосан “балл”ларда ифодаланган;

j – давлат органи.

 

4.4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини баҳолаш доирасида ДҲваБО фаолиятининг очиқлиги рейтинги очиқлик индекси асосида хисоб-китоб қилинади. Очиқлик рейтингини тузиш уларнинг очиқлик индекси кўрсаткичларига мувофиқ фаолияти очиқликни таъминлаш бўйича мониторинг олиб боришга ва уни баҳолашга қаратилган ДҲваБО рўйхатинитузишданиборат бўлади (энг юқори кўрсаткичлардан энг кичик кўрсаткичларга қараб).

4.5. Очиқлик рейтингида ҳар бир ДҲваБО учун рейтингнинг охирги шакли (версияси) тузилган пайтдан бошлаб унинг эгаллаган ўрнини ўзгариш динамикаси тўғрисидаги ахборот ҳам кўрсатилади.

4.6. Очиқлик рейтинги ҳар бир календар йилнинг 1 январ ва 1 июл ҳолатига шакллантирилади.

 

5.Якуний қоидалар

 

5.1. Жамоатчилик кенгашининг Ишчи органи ва у билан ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар томонидан доимий асосда очиқлик рейтинги жамланмасини ва ДҲваБО очиқлик индексини тузиш учун маълумотлар тўплаш амалга оширилади.

5.2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш Методикасига амалиётдаги заруриятдан келиб чиқиб, Жамоатчилик кенгаши қарорига асосан тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

 

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятинингочиқлиги

мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш Методикасига

1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сонли Қарорига асосан фаолиятнинг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш тизимига киритилган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

Рўйхати

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи номи
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
7. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
10. Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар,инвестиция ва савдо вазирлиги
13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
15. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
17. Ўзбекистон Республикаси Хусийлаштириш, монополиядан чиқариш  ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
19. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси
21. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
22. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси
23. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси
24. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
25. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги
26. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамаси хузуридаги  «Ўзархив» агентлиги
27. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги
28. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
29. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги
30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази
31. Ўзбекистон Республикаси  давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази
32. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
33. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
34. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
35. Андижон вилояти ҳокимлиги
36. Бухоро вилояти ҳокимлиги
37. Жиззах вилояти ҳокимлиги
38. Қашқадарё вилоят ҳокимлиги
39. Навоий вилояти ҳокимлиги
40. Наманган вилояти ҳокимлиги
41. Самарқанд вилояти ҳокимлиги
42. Сурхандарё вилояти ҳокимлиги
43. Сирдарё вилояти ҳокимлиги
44. Тошкент вилояти ҳокимлиги
45. Фарғона вилояти ҳокимлиги
46. Хоразм вилояти ҳокимлиги
47. Тошкент шаҳар ҳокимлиги

 

 

 

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятинингочиқлиги

мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш Методикасига

2-ИЛОВА

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги кўрсаткичлари

 

Очиқлик критерияси номи Очиқлик кўрсаткичи номи Кўрсаткичнинг баҳоланиши (баллда)
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга масъул бўлган субъектлар фаолиятини баҳолаш
1. Раҳбар фаолияти 1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолияти тўғрисидаги ахборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахсларнинг ва улар билан алоқа боғлаш маълумотларининг тасдиқланганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборот рўйхатининг тасдиқланганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотлар рўйхатининг  тасдиқ-ланганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

4. Эълон қилиниши (чоп этилиши) лозим бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолияти тўғрисидаги ахборот материаллари рўйхатининг тасдиқланганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

5. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг иштирок этиш тартибининг тасдиқланганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

6. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирларнинг мониторингини олиб бориш ва комплекс баҳолаш амалга оширилаётганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

7. Фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари томонидан брифинглар, прессконференциялар ўтказилаётганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

8. Фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган материалларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари томонидан ОАВда чоп этилиши,ТВ кўрсатувларда иштирок этилиши 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

Блок коэффициенти ДҲваБОнинг координацион ва рахбар органлари мажлисларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масалалари эшитуви ўтказилаяптими 1 – «ҳа»

0,75–«қисман»

0,5 – «йўқ»

2. Ахборот хизмати фаолияти 1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ахборот хизмати фаолияти тўғрисидаги Низомнинг тасдиқланганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ахборот хизматининг иш фаолияти, ривожланиш коммуникацион стратегияси (режаси, концепцияси) тасдиқланганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий сайтида ва ОАВда ахборот маълумотларини (пресс-релизларни, бюллетенларни ва бошқаларни) тарқатиш, очиқ тадбирлар ўтказиш ташкил этилаётганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

4. Аккредитациядан ўтган матбуот ходимлари учун ўтказилаётган жамоатчилик тадбирларига таклифномалар (пресс-релизлар ва пресс-анонслар) ва ходисалар хақида хабарлар тарқатиш ташкил этилганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

5. ДҲваБО фаолияти тўғрисидаги материаллар ОАВда чоп этилаяптими 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

Блок коэффициенти Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ахборот хизматининг ривожланиш коммуникацион стратегиясини (фаолият режасини, концепциясини) амалга ошириш таъминланаётганлиги 1 – «ҳа»

0,75–«қисман»

0,5 – «йўқ»

Очиқликни таъминлашнинг аниқ усуллари самарадорлигини баҳолаш
3. Расмий веб-сайтнинг фаолият юритиши 1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, унинг тузилмавий ва худудий бўлинмаларининг хуқуқий мақомини белгиловчи меъёрий-хуқуқий хужжатларнинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан қабул қилинган меъёрий-хуқуқий хужжатлар, норматив ва бошқа хужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилишини бориши тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан қабул қилинган меъёрий-хуқуқий хужжатлар, норматив ва бошқа хужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан меъёрий-хуқуқий хужжатлар, норматив ва бошқа хужжатларнинг ишлаб чиқилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

5. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан давлат ва бошқа дастурларнинг ижро этилиши тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

 

6. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, се-минарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

7. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

8. Амалга оширилишида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

9. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқнинг (ҳудуднинг) ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

10. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

11. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органидаги бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

12. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

13. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан, мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтка-зиладиган сана, жой ва вақт, мажлисларда ҳозир бўлиш тартибитўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

14. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг раҳбарлари тўғрисидаги маълумотнома тарзидаги ахборотнинг (биографик маълумотлар, фуқароларни қабул қилиш кунлари ва ҳоказо) эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

15. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг телефон рақамлари ҳамда почта манзиллари, электрон почта манзиллари, маълумот хизмати телефонларининг ва ишонч телефонларининг рақамлари, жамоат транспортининг қатнов йўллари, тўхташ жойларининг номлари ва йўналиш рақамлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

16. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари, шунингдек ушбу органлар томонидан ваколат берилган мансабдор шахслар чиқишлари ҳамда баёнотлари матнларининг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

17. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотларнинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

18. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатининг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

19. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ҳамда ахборот тусидаги шарҳларнинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

20. Аризаларни, таклифларни, шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисида ахборотни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

21. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборотни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

22. Келиб тушган аризаларни, таклифларни, шикоятларни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқишнинг умумий натижалари ҳақидаги ахборотни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

23. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг, улар билан алоқа боғлаш маълумотларининг ва И.Ш.Фнинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

24. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборот рўйхатининг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

25. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотлар рўйхатининг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

26. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги эълон қилиниши (чоп этилиши) лозим бўлган ахборот материалларини эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

27. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиш тартибининг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

28. Ахборот олишга электрон сўров бериш он-лайн хизматининг мавжудлиги 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

29. Ахборот олишга берилган сўров ижросини он-лайн назорат қилишнинг мавжудлиги 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

Блок коэффициенти Давлат тилидаги сайтнинг мавжудлиги 0,5
Сайтнинг чет тиллардаги шаклининг мавжудлиги 0,1
Ахборот жойлаштириш муддатларининг даврийлигига риоя қилиш 0,4
4. Ахборот стендлари ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситалар 1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ҳуқуқий мақомини бел-гиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатининг мавжудлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумот хизмати телефонларининг, ишонч телефонларининг рақамлари тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи режалаштирилаётган очиқ ҳайъат мажлислари тўғрисидаги ахборотнинг мавжудлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

4. Аризаларни, таклифларни ҳамда шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотнинг мавжудлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

5. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборотнинг мавжудлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

6. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатининг мавжудлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

Блок коэффициенти Ахборот стендлари ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларни жойлаштириш шартларининг қонун талабларига мувофиқлиги 1 – «ҳа»

0,75–«қисман»

0,5 – «йўқ»

5.  Ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқиш 1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг тасдиқланганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир қабул қилинган сўровлар статистикаси ва хисобга олиш тизимининг жорий этилган-лиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

3. Хисобот даврида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан жавоб ўз вақтида (қонун хужжатларида белгиланган 7 кундан кам) тақдим этиладиган сўровлардаги  ОАВдан берилган сўровларнинг улуши 2–«80% ва ундан ортиқ»

1 – «50%-80%»

0–«50%дан кам»

4. Хисобот даврида фойдаланувчилардан ахборот олиш учун келган сўровларга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан жавоби ўз вақтида (қонун хужжатларида белгиланган 15 кундан кам) тақдим этиладиган ахборот улуши 2–«80% ва ундан ортиқ»

1 – «50%-80%»

0–«50%дан кам»

Блок коэффициенти Электрон хужжат айланиши шаклида ахборот олишга доир қабул қилинган сўровлар статистикаси ва хисобга олиш тизимининг жорий этилганлиги 1 – «ҳа»

0,75–«қисман»

0,5 – «йўқ»

6. ДҲваБОнинг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратилганлиги 1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг очиқ ҳайъат мажлислари ўтказилиши хақидаги анонсларнинг эълон қилиниши 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ўтказилиши режалаштирилаётган очиқ ҳайъат мажлислари тўғрисида аккредитациядан ўтган матбуот ходимлари учун хабарлар тарқатишнинг ташкил этилганлиги 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш учун ННТ, ОАВга таклифномалар юборилиши 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

Блок коэффициенти Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг очиқ ҳайъат мажлисларида ННТ, ОАВнинг қатнашганлик фактини хужжатлар билан тасдиқланганлиги 1 – «ҳа»

0,75–«қисман»

0,5 – «йўқ»

7. Ахборотни ахборот-кутубхона

ва архив фондлари орқали тақдим этиш

1. Охирги календар йили давомида ахборот-кутубхона ва архив фондларига топшириш учун фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш билан боғлиқ материалларни қўшиб хисоблаганда зарурий ахборот материалларини саралаш ва инвентаризацияси ўтказилганми 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

2. Ахборот-кутубхона ва архив фондларига фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш билан боғлиқ саралаб олинган ахборот материалларини топширганлигининг хужжатлар билан тасдиқланганлик факти мавжудми 2 – «ҳа»

1 – «қисман»

0 – «йўқ»

Блок коэффициенти Ахборот-кутубхона ва архив фондларига давлат органи фаолиятининг очиқлигини таъминлаш билан боғлиқ ахборот материалларини киритилганлигининг хужжатлар билан тасдиқланганлик факти 1 – «ҳа»

0,75–«қисман»

0,5 – «йўқ»