Услуб

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш МЕТОДИКАСИ

(IIбосқич – сифат ва сон кўрсаткичларини яхшилаш)

 

 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгашининг 2021 йил 30 майдаги Қарори билан тасдиқланган

 1. Умумий қоидалар

1.1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш Методикаси (бундан кейин матнда Методика деб юритилади) 2014 йил 5 майда қабул қилинган «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги ЎРҚ–369-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги 320-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 679–IV/ҚҚ-170–IV-сонли Қўшма қарори ҳамда 2021 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ–6247-сон «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг ижросини ҳудудларда ташкил қилиш ва унинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича «Йўл харитаси» ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

1.2. Методика давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари (ДҲваБО) фаолиятининг очиқлигини, шаффофлигини таъминлашга йўналтирилган механизмлар самарадорлигини, давлат ҳокимияти органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг тартиб-тамойилларини, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлардан ва энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қарорлардан аҳоли, жамоат бирлашмалари кенг фойдаланишини таъминлашни баҳолашга қаратилган.

1.3. Ўзбекистон Республикаси «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунида белгилаб берилган очиқлик принциплари ва механизмларини амалга ошириш бўйича ДҲваБО фаолиятининг натижалари очиқликнинг мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш предмети деб хисобланади.

1.4. Очиқликнинг мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги 320-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 679–IV/ҚҚ-170–IV-сонли Қўшма қарори ҳамда 2021 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ–6247-сон «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг ижросини ҳудудларда ташкил қилиш ва унинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича «Йўл харитаси»га мувофиқ ташкил этилган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг бўйича Жамоатчилик кенгаши (бундан кейин матнда Жамоатчилик кенгаши деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

1.5. Мазкур Методика ДҲваБО фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш, хусусан очиқликни таъминлаш бўйича фаолиятнинг сифат ва сон кўрсаткичларини яхшилаш учун мўлжалланган ҳамда 2016–2019 йилларда «Очиқлик индекси» рейтингини тузиш бўйича ўтказилган ишларнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

2021 йилда фаолиятнинг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш тизимига киритилган ДҲваБО рўйхати ушбу Методиканинг
1-иловасида келтирилган.

1.6. Амалга оширилаётган очиқлик мониторингини олиб бориш ва уни баҳолашни якунларига асосан Жамоатчилик кенгаши ДҲваБО фаолиятининг «очиқлик индекси» Рейтингини ўз ичига олган, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги таъминланиши ҳолати тўғрисидаги таҳлилий ёзма маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

1.7. ДҲваБО фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолашни амалга ошириш учун ишчи гурух (бундан кейин матнда Ишчи гурух деб юритилади) ташкил этилади. Ишчи гурух таркиби Жамоатчилик кенгаши қарори билан тасдиқланади.

  1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини баҳолаш параметрлари.

2.1. ДҲваБО фаолиятининг очиқлигини баҳолаш «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган қуйидаги учта компонент кесимида амалга оширилади:

 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга масъул бўлган субъектлар фаолиятини баҳолаш, унда қуйидаги фаолият баҳоланади:

— Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг очиқликни таъминлаш сохасидаги фаолияти (максимал – 20 балл);

— Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг очиқликни таъминлаш сохасидаги фаолияти (максимал – 32 балл).

 Электрон ахборот тарқатиш усулларининг самарадорлиги, (максимал – 33 балл).

— ДҲваБО очиқ коллегиал мажлисларида ахборотдан фойдаланувчининг иштирокини таъминлаш, (максимал – 5 балл).

 Ахборотдан фойдаланувчиларнинг қаноатланганлиги, ДҲваБО ахборот хизматидан фойдаланувчилар орасида ижтимоий сўров ўтказиш йўли билан баҳоланади (максимал – 10 балл)

  1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги ахборотни тўплаш усуллари

 3.1. Ўрганилаётган очиқлик параметрининг ўзига хос хусусиятларини хисобга олган холда мониторинг ўтказишда қуйидаги ахборот тўплаш усулларидан фойдаланилади:

а) давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тасдиқланган, очиқлик вазифалари ва мақсадларига, принципларига улар фаолиятининг мувофиқлигини, ҳамда давлат органларининг очиқлик элементларини жорий этиш самарадорлигини Ишчи гурух томонидан экспертлик баҳоси (бундан кейин матнда экспертлик баҳоси деб юритилади);

б) ахборот-телекоммуникация тармоқлари ва телефон алоқа воситаларидан фойдаланган холда (электрон анкеталаш) давлат органларининг очиқлиги даражасидан оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) қаноатланганлик ҳолатини ва ишонч даражасини ўрганиш бўйича сўров ўтказиш (анкета тарқатиш, интервью олиш);

в) хисоботлар, ўрганиш натижалари, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги сохасида олиб борилган мониторинг хисоботлари;

г) давлат органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар.

3.2. Давлат органлари фаолиятининг очиқлигини баҳолаш параметрлари бўйича ахборот тўплаш усуллари алоҳида ёки комплекс ҳолда ишлатилиши мумкин.

3.3. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги даражаси билан фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари, тадбиркорликнинг қаноатланганлик даражасини ўрганиш бўйича сўров ижтимоий сўров усуллари асосида ўтказилади.

  1. Очиқлик индексини хисоблаш ва рейтингни шакллантириш

4.1. Ҳар бир параметр бўйича кўрсаткичлар белгиланган бўлиб, унга асосан баллар қўйиб борилади. Ушбу Методиканинг 2-иловасида тасдиқланган кўрсаткичлар рўйхатига асосан Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи томонидан экспертлик баҳоси усули орқали очиқликнинг ҳар бир кўрсаткичлари бўйича баҳолаш ўтказилади.

4.2. Очиқликнинг барча сифат кўрсаткичлари яхлит рақамлар сираси (шкаласи) бўйича баҳоланади: кўрсаткичнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги факти бўйича ва (ёки) ушбу Методиканинг 2-иловасида келтирилган тегишли сон кўрсаткичи билан «ҳа»,»қисман», «йўқ» сўзларининг расман мувофиқлиги факти бўйича баҳоланади.

4.3. Йиғма нисбий кўрсаткичлар қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

4.4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини баҳолаш доирасида ДҲваБО фаолиятининг очиқлиги рейтинги очиқлик индекси асосида хисоб-китоб қилинади. Очиқлик рейтингини тузиш уларнинг очиқлик индекси кўрсаткичларига мувофиқ фаолияти очиқликни таъминлаш бўйича мониторинг олиб боришга ва уни баҳолашга қаратилган ДҲваБО рўйхатини тузишдан иборат бўлади (энг юқори кўрсаткичлардан энг кичик кўрсаткичларга қараб).

4.5. Очиқлик рейтингида ҳар бир ДҲваБО учун рейтингнинг охирги шакли (версияси) тузилган пайтдан бошлаб унинг эгаллаган ўрнини ўзгариш динамикаси тўғрисидаги ахборот ҳам кўрсатилади.

4.6. Очиқлик рейтинги ҳар бир календар йилнинг 1 январь ҳолатига шакллантирилади.

  1. Якуний қоидалар

5.1. ДҲваБО очиқлик индексини тузиш ва очиқликнинг йиғма рейтинги учун маълумотларни тўплаш Жамоатчилик кенгашининг Ишчи органи – Ўзбекистон ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлар ассоциацияси ҳамда у билан ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар томонидан доимий асосда амалга оширилади.

5.2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш Методикасига амалиётдаги заруриятдан келиб чиқиб, Жамоатчилик кенгаши қарорига асосан тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш Методикасига

1-ИЛОВА

 Фаолиятнинг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш тизимига киритилган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

Рўйхати

 Вазирликлар

  1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
  2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
  3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
  4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
  5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
  6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
  7. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги
  8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
  9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
  10. Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги
  11. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги
  12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
  13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
  14. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
  15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
  16. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
  17. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги
  18. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
  19. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги
  20. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
  21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
  22. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
  23. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
  24. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
  3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
  4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
  5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
  6. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси
  7. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
  8. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
  9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси

АГЕНТЛИКЛАР

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
  2. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги
  3. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги
  4. «Ўзстандарт» агентлиги
  5. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
  6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги
  7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
  8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги
  9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги
  10. «Ўзатом» агентлиги
  11. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги
  12. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги
  13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
  14. «Ўзбекчорванасл» агентлиги
  15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги
  16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги
  17. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги
  18. Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги
  19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги
  20. Ўзбекистон республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
  21. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги
  22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги
  23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги
  24. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги
  25. Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
  26. «Дунё» ахборот агентлиги
  27. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги
  28. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги
  29. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
  30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги
  31. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

ҚЎМИТАЛАР

  1. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси
  4. Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
  5. Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси
  6. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

МАРКАЗЛАР

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази
  4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази
  5. Уруғчиликни ривожлантириш маркази
  6. Республика Маънавият ва маърифат маркази
  7. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази
  8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази
  9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази
  10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази
  11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази

МАРКАЗИЙ МУАССАСАЛАР

  1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
  3. Андижон вилояти ҳокимлиги
  4. Бухоро вилояти ҳокимлиги
  5. Жиззах вилояти ҳокимлиги
  6. Қашқадарё вилоят ҳокимлиги
  7. Навоий вилояти ҳокимлиги
  8. Наманган вилояти ҳокимлиги
  9. Самарқанд вилояти ҳокимлиги
  10. Сурхандарё вилояти ҳокимлиги
  11. Сирдарё вилояти ҳокимлиги
  12. Тошкент вилояти ҳокимлиги
  13. Фарғона вилояти ҳокимлиги
  14. Хоразм вилояти ҳокимлиги
  15. Тошкент шаҳар ҳокимлиги

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш Методикасига

2-ИЛОВА

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги кўрсаткичлари

 

Очиқлик критерияси номи Очиқлик кўрсаткичи номи Кўрсаткичнинг баҳоланиши (баллда)
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга масъул бўлган субъектлар фаолиятини баҳолаш
1. Раҳбар 1. ДҲваБО раҳбарининг ОАВда эълон қилинган материаллари, теле- ва радиоэфирлардаги чиқишлари сони Йиғма нисбий кўрсаткич

Макс – 5 балл

2 ДҲваБО раҳбари томонидан ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари учун ўтказилган пресс-конференциялар ҳамда брифинглар сони Йиғма нисбий кўрсаткич

Макс – 5 балл

3. ДҲваБО раҳбари томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалар сони Йиғма нисбий кўрсаткич

Макс – 5 балл

4. ДҲваБО раҳбарининг ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилари сони («дўстлари» ва б.) Йиғма нисбий кўрсаткич

Макс – 5 балл

2. Ахборот хизмати 1. Ахборот хизмати тўғридан тўғри раҳбарга бўйсунувчи алоҳида бўлим сифатида ташкил этилганлиги 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

2. Ахборот хизматининг давлат аттестацияси натижадорлиги (АОКАнинг 2019 йил 26 августдаги 324-сонли қарори, 10 фоиз) Макс – 10 балл
3. Ижтимоий тармоқлардаги фаол саҳифалари сони 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

4. ДҲваБО Ахборот хизматининг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллари сони Йиғма нисбий кўрсаткич

Макс – 5 балл

5. ДҲваБО Ахборот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилари сони («дўстлари» ва б.) Йиғма нисбий кўрсаткич

Макс – 5 балл

6. ДҲваБОда аккредитациядан ўтган ОАВлар сони Йиғма нисбий кўрсаткич

Макс – 5 балл

7. ДҲваБО Ахборот хизмати томонидан ўтказилган ахборот-тушунтириш тадбирларининг сони

 

 

Йиғма нисбий кўрсаткич

Макс – 5 балл

Электрон ахборот тарқатиш усулларининг самарадорлиги
3. Расмий веб-саҳифанинг фаолият юритиши 1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, унинг тузилмавий ва худудий бўлинмаларининг хуқуқий мақомини белгиловчи меъёрий-хуқуқий хужжатларнинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан қабул қилинган меъёрий-хуқуқий хужжатлар, норматив ва бошқа хужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилишини бориши тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан қабул қилинган меъёрий-хуқуқий хужжатлар, норматив ва бошқа хужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан меъёрий-хуқуқий хужжатлар, норматив ва бошқа хужжатларнинг ишлаб чиқилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

5. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан давлат ва бошқа дастурларнинг ижро этилиши тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

 

6. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

7. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

8. Амалга оширилишида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

9. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқнинг (ҳудуднинг) ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

10. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

11. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органидаги бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

12. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

13. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан, мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақт, мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

14. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг раҳбарлари тўғрисидаги маълумотнома тарзидаги ахборотнинг (биографик маълумотлар, фуқароларни қабул қилиш кунлари ва ҳоказо) эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

15. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг телефон рақамлари ҳамда почта манзиллари, электрон почта манзиллари, маълумот хизмати телефонларининг ва ишонч телефонларининг рақамлари, жамоат транспортининг қатнов йўллари, тўхташ жойларининг номлари ва йўналиш рақамлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

16. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари, шунингдек ушбу органлар томонидан ваколат берилган мансабдор шахслар чиқишлари ҳамда баёнотлари матнларининг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

17. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотларнинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

18. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатининг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

19. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ҳамда ахборот тусидаги шарҳларнинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

20. Аризаларни, таклифларни, шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисида ахборотни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

21. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборотни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

22. Келиб тушган аризаларни, таклифларни, шикоятларни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқишнинг умумий натижалари ҳақидаги ахборотни эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

23. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг, улар билан алоқа боғлаш маълумотларининг ва И.Ш.Ф нинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

24. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-саҳифаларида жойлаштириладиган ахборот рўйхатининг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

25. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотлар рўйхатининг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

26. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги эълон қилиниши (чоп этилиши) лозим бўлган ахборот материалларини эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

27. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиш тартибининг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

28. Ахборот олишга электрон сўров бериш онлайн хизматининг мавжудлиги 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

29. Ахборот олишга берилган сўров ижросини онлайн назорат қилишнинг мавжудлиги 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

30. Амалга оширилаётган давлат харидлари тўғрисидаги ахборотнинг эълон қилиниши 1 – «ҳа»

0,5 – «қисман»

0 – «йўқ»

31. Аҳоли билан «тезкор алоқа» ёрдамида қайта алоқа тизимининг мавжудлиги 1 – «ҳа»

0 – «йўқ»

4. Оммавий коммуникация технологияларининг жорий этилиши

12.12.2021 й. ПФ–5278

Расмий веб-саҳифалар ва ижтимоий тармоқларда Интернет-бот ларни жорий қилиш 1 – «ҳа»

0 – «йўқ»

Фойдаланувчи билан мулоқот ўрнатиш учун ихтисослаштирилган мобиль иловалар 1 – «ҳа»

0 – «йўқ»

5. Ахборот олиш учун йўлланган сўровларни кўриб чиқиш Сўровномага кўра Макс – 10 балл
6. ДҲваБОнинг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлишини таъминлаш ДҲваБО очиқ коллегиал мажлисларида иштирок этган ОАВ ҳамда фуқаролик жамиятининг институтлари субъектларининг сони Йиғма нисбий кўрсаткич

Макс – 5 балл

 

«ОЧИҚЛИК ИНДЕКСИ»НИ ЙИҒМА ҲИСОБ ЖАДВАЛИ

 

Т.р Бўлим номи Максимал балл
1. Раҳбар фаолияти 20
2. Ахборот хизматининг фаолияти 32
3. Расмий веб-саҳифанинг фаолият юритиши 31
4. Технологияларни жорий этилиши 2
5. Сўровларни кўриб чиқиш 10
6. Коллегиал мажлисларнинг очиқлиги 5
ЖАМИ 100