«Тасдиқланган»
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини
таъминлаш фаолиятини мониторингини олиб бориш ва мувофиқлаштириш бўйича
Жамоатчилик кенгаши қарори, 2016йил 13 майдаги №3-сонли Баённома
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича
РЕГЛАМЕНТ
I боб. Умумий қоидалар
Мазкур Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш регламенти(кейинги ўринларда — Регламент) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасиқонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида”ги Қарори асосида ишлаб чиқилган ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз фаолиятида очиқликни таъминлашнинг ягона тартибини белгилайди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлариамалга оширадиган тадбирларнинг мазкур регламент талаблари даражасига мувофиқлиги,давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг бўйича жамоатчилик кенгашининг2016 йил 7 январдаги 2-сон баённомаси қарори билан тасдиқланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш методикаси”га асосан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги индексини белгилаш учун асос ҳисобланади.
Мазкур регламент талаблари жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, худди шунингдек шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан аризалар, таклифлар ҳамда шикоятларни кўриб чиқишга тааллуқли ахборотларга, давлат органлари ва бошқа идораларнинг давлат хизматларини кўрсатишдаги ахборот алмашинувига, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган ахборотларга нисбатан тадбиқ этилмайди.
Мазкур Регламентда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тушунчалар ва шунингдек, қуйидаги терминлар қўлланилмоқда:
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат – вазирлик, давлат қўмитаси ва идора томонидан умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари(кейинги ўринларда ахборот манбаси) – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, тарқатиш ва ишончли маълумотлардан фойдаланиш бўйича ахборот олувчининг ҳуқуқларини амалга ошириш имконияти мавжуд ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган нашрлар ёки оғзаки, ёзма шу жумладан электрон шаклдаги хабарлар.
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий нашри(кейинги ўринларда – расмий нашр) – таъсис ҳужжатларига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини эълон қилиш учун таъсис этилган босма оммавий ахборот воситаси;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари – давлат ва хўжалик бошқарувиорганлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
коммуникацион стратегия (концепция) – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мақсадли аудитория ва кенг жамоатчилик билан ўрта ва узоқ муддатли мақсадлар, вазифалар, йўналишлар, усуллар ва коммуникациянинг кутилаётган натижаларини белгилаб берувчи ҳужжат.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этишнинг ягона тартибини белгилаш ва амалга оширишнинг асосий принциплари очиқлик ва ошкоралик, ҳамма фойдаланиши мумкинлиги, ўз вақтида ва ишончли, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этишдан иборат.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбариятининг самарали фаолият кўрсатиши;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг самарали фаолият кўрсатиши;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида, уларнинг расмий веб-сайтларига ахборотлар жойлаштириш ва янгилаб бориш;
ҳамма кириши мумкин бўлган жойлар ва хоналарга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида ахборотлар жойлаштириш ва янгилаб бориш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчилар иштирок этиши учун зарур шароитлар яратиш;
ахборотдан фойдаланувичларнинг сўровига кўра давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида оғзаки, ёзма(шу жумладан электрон шаклда) ахборот тақдим этиш билан таъминланади.
Мазкур Регламентга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг бўйича жамоатчилик кенгашининг қарори билан ўзгартириш киритилиши мумкин.
II боб. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга масъул субъектлар фаолиятини ташкил этишга талаблар
а) Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари буйруқ билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш учун масъул бўлган шахсларни(бўлим) белгилайди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш учун масъул бўлган шахслар билан алоқа боғлаш усуллари хақидаги ахборотлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий веб-сайти, ҳамма кириши мумкин бўлган жойлар ва хоналардаги ахборот стендларига жойлаштирилади, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги эълон қилиниши (чоп этилиши) лозим бўлган ахборот материалларини тасдиқлайди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари норматив ҳужжат билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборот рўйхатини тасдиқлайди.
Расмий веб-сайтдаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолияти тўғрисидаги ахборот давлат тилида жойлаштирилиши лозим. Расмий веб-сайт бошқа тиллардаги шаклларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Веб-сайтда ахборот ўз вақтида ва мунтазам жойлаштириб борилиши керак. Веб-сайтда жойлаштириладиган ахборотнинг санаси қўйилган бўлиши ҳамда у вақти-вақти билан янгилаб борилиши зарур. Ахборотни янгилаб бориш даврийлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан белгиланади, лекин у ҳафтасига бир мартадан кам бўлмаслиги керак.
Веб-сайтда жойлаштирилаётган ахборотларга қўйиладиган талаблар, оммавий ахборот воситаларида чоп этиладиган расмий ахборотларга бўлган талабларга мувофиқ бўлиши лозим. Ахборот ишончли бўлиши керак. Ёлғон ахборотларни жойлаштириш, номувофиқ норматив лексикани қўллаш, зўравонликни тарғиб этувчи, диний ва миллатлараро адоват қўзғатувчи ахборотлар мавжуд ресурсларни жойлаштириш таъқиқланади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари веб-сайтда жойлаштирилаётган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги матнлари, ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расман эълон қилинган кундан сўнг, икки кундан кечиктирмай давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг веб-сайтида жойлаштирилиши керак.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни эълон қилиш ва тарқатишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган рақами ва санаси кўрсатилиши шарт. Веб-сайтда бошқа манбалардаги ахборотларни жойлаштиришга фақатгина ахборот манбаси кўрсатилган ҳолда рухсат этилади.
Веб-сайтда жойлаштирилган барча ахборот материалларига бўлган ҳуқуқ ушбу веб-сайт эгаси бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига тегишли бўлади.
Веб-сайтда жойлаштирилган асосий ахборотлардан фойдаланиш эркин ва бепул бўлиши лозим.
Ахборот хизмати доимий равишда веб-сайтнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирларни баҳолаш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш учун, унинг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан мониторинг юритади.
Веб-сайтни рўйхатдан ўтказиш, ахборотлар жойлаштириш ва юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технология-ларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 3-иловасининг асосий талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари тегишли норматив ҳужжатни қабул қилиш билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотларнинг рўйхатини тасдиқлайди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари тегишли норматив ҳужжатни қабул қилиш билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот материалларини янгилаб борилиши (эълон қилиниши) лозим бўлган маълумотларнинг рўйхатини тасдиқлайди
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари тегишли норматив ҳужжатни қабул қилиш билан ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартибини белгилайди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органида очиқликни таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар мониторинг қилинишини ҳамда комплекс баҳоланишини амалга оширишга масъул шахс (таркибий бўлинма) белгиланади. Ушбу вазифаларни мазкур шахсга юклатилганлиги факти ҳақида тегишли буйруқ қабул қилинади.
Мазкур шахс очиқликни таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар ҳақида ахборотларни тизимлаштиради. Уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича, хамда мазкур соҳада истиқболли иш режалар тайёрлашни амалга оширади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари учун ўтказиладиган матбуот конференциялари ва брифингларда шахсан иштирок этиш чораларини кўради.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб шахсан, фаолият очиқлигини таъминлаш билан боғлиқ ТВ кўрсатувларида иштирок этиш ҳамда ОАВда материаллар чоп этиш чораларини кўради.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масалалари мунтазам равишда (камида ярим йилда бир марта) унинг раҳбарлик ва мувофиқлаштирувчи органлари мажлисларида эшитиб борилиши керак. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлик ва мувофиқлаштирувчи органлари мажлисларида фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш бўйича эшитув тўғрисидаги ҳужжатлаштирилган ахборотлар тартибга солиниб, умумлаштирилади, шунингдек, мазкур соҳадаги ишларнинг истиқболли режалари тузилади.
б) Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизмати
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ахборот хизмати фаолиятининг низомини тасдиқлайди. Низомда ахборот хизматининг асосий вазифа ва функциялари белгиланади, идора ҳажмига мос равишда функционал ва ҳудудий тузилмаси, мақсад ва вазифалари, шунингдек, жамоатчиликнинг унинг фаолияти билан қизиқиши даражасидан келиб чиқиб ахборот хизматининг тузилмаси тасдиқланади.
Ахборот хизмати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг мақсадли аудитория ва кенг жамоатчилик билан ўзаро ахборот ҳамкорлиги юзасидан ишлаб чиқилган коммуникацион стратегия асосида, 3 йилдан 5 йилгача истиқболли режалаштиришни хисобга олган холда, асосий фаолият йўналишларини белгилайди.
Коммуникацион стратегия ўзида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз фаолияти ҳақида жамоатчиликка ахборот етказиш бўйича мақсад ва вазифаларни, ахборот хизмати ходимларининг касб малакасини ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг веб-сайтини яхшилаш ва ахборот хизмати фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа бир қатор чора-тадбирларни қамраб олади. Коммуникацион стратегияда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида очиқликни оширишга қаратилган асосий йўналишлар, очиқлик механизмларини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар аниқ равшан шакллантирилган бўлиши, мансабдор шахслар, тадбирларни амалга оширишга масъулларнинг иш самарадорлиги, шунингдек, эришилган натижаларни баҳолаш бўйича фикри инобатга олиниши режалаштирилаётган мақсадли аудиториянинг таркиби бўйича кўрсаткичлари белгиланган бўлиши зарур.
Коммуникацион стратегияни ўз вақтида, тўлиқ ва самарали амалга оширишни ташкил этиш масъулияти ахборот хизмати раҳбарига юклатилади.
Амалдаги коммуникацион стратегияни амалга ошириш жараёнида ахборот хизмати раҳбарининг тавсиясига асосан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари томонидан унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Коммуникацион стратегияни амалга ошириш мақсадида ахборот хизмати томонидан медиа-режа ишлаб чиқилиши керак. Медиа-режа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан режалаштирилаётган коммуникацион тадбир ва коммуникация каналларини, параметрларини, муддатлари, мақсадли аудиторияни, ҳал этишга қаратилган вазифаларни белгилаб беради.
Ҳар бир календарь йил учун устувор биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган истиқболли режа ва дастурлар (шу жумладан қабул қилинган бошқа режа ва дастурлар) доирасидаги коммуникацион стратегияни ҳисобга олиб, аниқ тадбирлар белгилаш тавсия этилади.
Идоравий режа тадбирни амалга ошириш лойиҳавий усулда ташкил этилиши мумкин. Лойиҳа раҳбари сифатида бошқарма бошлиғи даражасидаги мансабдор шахсни, лойиҳа куратори сифатида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари ўринбосарларидан бирини белгилаш тавсия этилади. Лойиҳа гуруҳи таркибига ҳуқуқий, тармоқ, ахборот технологиялари ва бошқа бўлимлардан ходимларни киритиш тавсия этилади.
Идоравий медиа режа Жамоатчилик кенгаши аъзолари, манфаатдор референт гуруҳлар ва экспертлар иштирокида очиқлик мониторинги ва баҳолаш Методикасига мувофиқ ўтказиладиган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлик даражаси бўйича мониторинг натижаларига кўра амалга оширилади. Идоравий режани тасдиқлашдан олдин жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг очиқликни ошириш бўйича зиммасига олган мажбуриятлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида оммавий тушунтириш ташкил этиш, шунингдек, идоравий режанинг бориши ҳамда унинг натижалари бўйича жамоат-эксперт назоратини олиб бориш юзасидан турли манфаатдор томонлар билан доимий равишда муҳокамалар ташкил этиш майдончасини белгилаб олиш тавсия этилади.
Идоравий коммуникацион стратегия ва йиллик медиа режа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбари томонидан тасдиқланади ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий веб-сайтида махсус бўлим ташкил этилиб, унда идоравий коммуникацион стратегия ва йиллик медиа режа, очиқликни ошириш бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан ташкил этилаётган ва амалга оширилаётган тадбирлар, ташаббуслар, дастурлар ва мажбуриятлар ҳақида ҳисобот жойлаштириб борилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ва ахборот хизмати томонидан оммавий ахборот воситалари ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий веб-сайтида ахборот хабарларини (пресс-релизлар, бюллетенлар ва ҳоказоларни) тарқатиш учун оммавий тадбирлар ташкил этилади.Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг жамоатчилик билан сифатли ахборот ҳамкорлигини йўлга қўйиш учун оммавий тадбирлар ўтказиши керак. Тадбирларни ташкил этишда қуйидаги талабларга риоя этилиши керак:
— Тадбирнинг ўтказилиш куни, вақти, жойи, мақсади, ташкилотчилари, дастури кўрсатилган пресс-релиз тайёрлаш;
— Пресс-релизларни жўналиш, журналистларни тадбирга таклиф этиш ва аккредитациядан ўтган журналистлар рўйхатини шакллантириш (босма ОАВ учун тадбирдан 5 кун олдин, электрон ОАВ учун тадбирдан 3 кун олдин);
— Тадбир ўтказиладиган жойда мухбирларни кутиб олиш ва тадбирга кузатиб қўйиш. Агар зарурат бўлса қўшимча пресс-релизлар тарқатиш;
— Тадбир якунлари бўйича якуний пресс-релиз тайёрлаб ОАВга жўнатиш. Якуний пресс-релизда тадбирнинг бориши, фамилияси, номланиши аниқлаштирилиб кўрсатилиши лозим.
Оммавий тадбир ҳақида хабардор қилувчи пресс-релизларда қуйидагиларни кўрсатиш зарур:
— тадбирнинг ўтказилиш жойи, куни ва вақти;
— тадбирда кўрилаётган масалалар;
— қўшимча ахборотлар олиш учун алоқа боғлаш маълумотлари (Ф.И.Ш. ва масъул шахснинг лавозими, телефон рақами, электрон манзили, веб-сайт ва бошқалар).
Медиа режага киритилган тадбирни ташкил этишга масъул шахслар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий веб-сайти, электрон манзил ва бошқа алоқа каналлари орқали тадбир дастури, ўтказиладиган жойи ва вақти, иштирокчилар ва ташкилотчилар рўйхати ва бошқа маълумотлар акс этган эълонни камида 3 кун аввал тарқатади.
Манзилли электрон тарқатиш – электрон хабарлар, хабарномалар, таклифномаларни жўнатувчи автоматлаштирилган механизм, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий хабарларини обуначилар ва бошқа манфаатдор шахслар (ахборот агентликлари, ОАВ)га тарқатиш механизми сифатида фойдаланилиши лозим.
Манзилли электрон тарқатиш қуйидаги ахборотларни тарқатиш учун ишлатилиши мумкин:
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги тезкор ахборот;
— давлат хизматларини кўрсатиш, давлат хизматини кўрсатиш тартибидаги ўзгартиришлар тўғрисидаги ахборот;
— таҳлилий маълумот асосида тайёрланган ахборот ёки ҳисобот маърузаларнинг асосий қисмини ташкил қилувчи, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларидан келиб тушган материаллар;
— давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбариятининг расмий мурожаатлари;
— давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари вакиллари иштирокида режалаштирилган ахборот компаниялари, тадбирлар, конференцияларни ўтказилиши тўғрисидаги маълумотлар;
Манзилли ахборот тарқатувчи оператор бўлиб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот ҳизмати ҳисобланади.
Манзилли тарқатишдаги ахборот давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий веб сайтида эълон қилиниши ва манзилли тарқатишга уланиш қоидалари акс этирилиши лозим.
Манзилли тарқатма, хат ёрдамида тарқатма операторининг махсус манзилига сўров юбориш орқали амалга ошириладиган,олдиндан обуна бўлишни назарда тутиши лозим. Шунингдек фойдаланувчининг ҳохишига кўра электрон хабарларни олиш бўйича созлаш имкониятини кўзда тутилиши керак.
Манзилли тарқатмага обуна бўлиш фойдаланувчига электрон почта ёки тасдиқлашни кўрсатувчи ёки индивидуал кодни ўзида акс эттирувчи веб-сахифа бўйича юборилган сўров-тасдиқ ёрдамида фодаланувчи томонидан тасдиқланиши лозим.
Фойдаланувчи тарқатмани олишдан воз кечиш имкониятига эга бўлиши лозим. Ҳар бир электрон ҳабарда, тарқатмага обунадан воз кечиш тартиби ва тарқатманинг мазмунини ўзгартириш тартиби тўғрисида ахборот бўлиши лозим.
Манзилли электрон тарқатма,фойдаланишда кенг тарқалган дастурий воситалар билан, масалан, тарқатма учун мўлжалланган электрон почта серверлари ёки ихтисослаштирилган дастурлар ёрдамида тарқатилиши лозим.
Электрон тарқатма фойдаланувчилари рўйхати ва манзилларидан фақат манзилли тарқатма оператори фойдаланиши зарур. Зарурат бўлганда тарқатма рўйхати фойдаланувчиларнинг розилиги билан учинчи шахсларга берилиши мумкин.
Манзилли электрон тарқатмадаги ахборот ҳаққоний бўлиши ва бошқа каналлар ёрдамида тарқатиладиган (ижтимоий тармоқлар, блоглар, пресс-релизлар)даги ахборотларга зид бўлмаслиги керак.
Оммавий ахборот воситаларида тизимли равишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг асосий фаолиятини ёритувчи материаллар чоп этилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари томонидан коммуникацион стратегияни ривожлантириш бўйича тизимли ва изчил чоралар кўрилади.
III боб. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги ахборотни веб-сайтга жойлаштириш ва янгилаб бориш йўли билан уларнинг очиқлигини таъминлаш.
Расмий сайтда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ахборотларини жойлаштириш, белгиланган тартибда тасдиқланган, уни жойлаштириш муддатлари ва расмий сайтдан фойдаланишни таъминлашнинг технологик, дастурий ва лингвистик воситалари талаблари, ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот рўйхатига биноан, қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, ахборотдан фойдаланиш мумкинлиги, соддалиги ва тасаввур пайдо бўлишини, ҳамда қабул қилишнинг тушунарли бўлишини таъминлаш мақсадида, ўз расмий сайтида, фаолияти тўғрисидаги ахборотни ошкор этишда, кенг доирадаги фуқаролар учун кўргазмали ва тушунарли интерфаол усулда, зарур холларда тегишли хужжатларга гиперҳаволалар тизимидан фойдаланган холда ахборотни тақдим этиш тавсия этилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи норматив хужжатлар ижодкорлиги фаолияти тўғрисидаги ахборотни ошкор этишда ўзларининг расмий сайтларида идорадаги тўлиқ даврий норматив-ҳуқуқий ишлари хақида атрофлича қамраб олинган, долзарб ва холис ахборотни жойлаштиради, шу жумладан қуйидаги маълумотларни:
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ҳамда бошқа ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилишининг бориши тўғрисидаги маълумотлар;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, норматив ва бошқа ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг жорий норматив-ҳуқуқий ишлари, ҳамда истиқболдаги ўрта муддатга ва узоқ муддатга мўлжалланган режа-жадвали;
— меъёрий ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланганлиги тўғрисидаги хабарнома;
— меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари;
— жамоатчилик муҳокамаси тартиби, муддатлари, шакли, ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органида қабул қилинганлари;
— меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси муддатлари тўғрисидаги ахборот;
— меъёрий ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қабул қилиниши натижасида тартибга солиш таъсирини бахолаш, шу жумладан молиявий-иқтисодий, экологик, истеъмолга оид ва бошқа оқибатларини бахолаш натижалари;
— меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси натижалари тўғрисида ва уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ахборот;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи қабул қилган ва эълон қилган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек зарур холларда уларга услубий ва қўрсатмавий хужжатлар;
— ваколатли соҳада норматив-ҳуқуқий тартибга солиш тўғрисида хар йиллик хисобот;
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий сайтида шунингдек, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олувчи ва дарак берувчи қуйидаги ахборот жойлаштирилади:
— ўзи ижрочиси бўлган барча идоравий, давлат, мақсадли дастурларни тасдиқлаганлиги тўғрисидаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг реквизитлари;
— идорадаги хар бир дастур бўйича масъул бўлган ижрочиларнинг фамилияси, исми, шарифи ва улар билан алоқа боғлашга доир ахборот;
— дастурларни амалга оширишнинг бошланиш ва тугаш муддатлари, мавжуд холларда – дастурий тадбирларни амалга ошириш режаси;
— дастурни амалга оширишдан кутилаётган натижа;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи амалга ошираётган бошқа дастур ва лойиҳалар кўрсаткичлари билан алоқаси;
— ресурслар билан таъминлаш хажмлари ва дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисида хисобот.
Расмий сайтга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи дастурларини амалга ошириш тўғрисидаги йиллик хисоботни жойлаштиришда, турли гуруҳлар (қабул қилувчилар, истеъмолчилар, стейкхолдерлар) манфаатларини кўзлаб, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни ошкор қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ахборотни қуйидаги кесимда тақдим этиш тавсия этилади:
— хисобот даврлари бўйича кўрсаткичлар(тадбир ижроси)да эришилган ютуқлар;
— тегишли тадбирлар (кўрсаткичлар) бўйича бюджет маблағларининг тақсимоти;
— режалаштирилган дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида давлат эхтиёжлари учун ўтказилган харидлар тўғрисида ахборот (кўрсаткичларга эришиш), давлат харидлари расмий сайтига тадбирлар дастури бўйича ўтказилган давлат харидлари тўғрисидаги ахборотга албатта хавола кўрсатиш талаб этилади.
— якуний хисобот хужжатлари ва материаллари.
Ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги ахборотлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи расмий веб-сайтида пресс-релиз шаклида жойлаштирилиши, шунингдек веб-сайтда мавжуд бўлса, электрон “яқинда бўлиб ўтадиган воқеалар календари”да кўриниши керак. Бўлиб ўтадиган тадбир пресс-релизи тадбирни ўтказиш кунига қадар 3 иш кунидан кечикмасдан жойлаштирилиши зарур. Пресс-релизнинг матни ушбу регламентнинг 26-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим. Тадбир ўтказилгандан сўнг, якуний пресс-релиз давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши керак.
Бундан ташқари расмий веб-сайтда қуйидаги ахборот жойлаштирилган бўлиши лозим:
— амалга оширилишида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотлар;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари тўғрисидаги маълумотнома тарзидаги ахборот (биографик маълумотлар, фуқароларни қабул қилиш кунлари ва ҳоказо);
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг телефон рақамлари ҳамда почта манзиллари, электрон почта манзиллари, маълумот хизмати телефонларининг ва ишонч телефонларининг рақамлари, жамоат транспортининг қатнов йўллари, тўхташ жойларининг номлари ва йўналиш рақамлари;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари, шунингдек ушбу органлар томонидан ваколат берилган мансабдор шахслар чиқишларининг ҳамда баёнотларининг матнлари;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этишга масъул мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, шарифи ва алоқа боғлашга доир ахборот;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисида унинг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборот рўйхати;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги, фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ, чеклаб қўйилган ахборотлар жумласига тааллуқли маълумотларнинг рўйхати;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги, эълон қилиниши (чоп этилиши) лозим бўлган ахборот материалларини тасдиқлаш;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқнинг (ҳудуднинг) ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органидаги бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан, мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақт, мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби.
Ўзаро ҳамкорлик технологияларини такомиллаштириш, ҳамда фуқаролар ва ташкилотлар учун фойдаланиш имкониятларини таъминлаш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи расмий сайтида давлат хизматларини кўрсатиш тўғрисида қуйидаги ахборотлар эълон қилинган бўлиши керак:
— Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (ЯИДХП) Электрон давлат хизматлари ягона реестрининг бир қисми бўлган, тегишли давлат хизмати паспорти веб-саҳифасига гиперҳавола қилиш орқали, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи тақдим қиладиган барча давлат хизматлари рўйхати;
— керакли ахборотларни жойлаштиришдан ташқари, давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида мурожаатчиларга маслахат-консултация бериш амалга ошириладиган телефон рақамлар, электрон почта манзиллари кўрсатилиши;
— жихозланган давлат хизматлари мурожаатчиларининг шикоятларини қабул қилиш жойлари кўрсатилиши.
Бундан ташқари, расмий веб-сайтда давлат хизматини олганлиги тўғрисида, шунингдек хар чораклик давлат хизматлари кўрсатилиши масалалари бўйича қабул қилинган ва кўриб чиқилган шикоятлар хақида статистик ва таҳлилий маълумотлар жойлаштирилади. (шу жумладан қаноатлантирилган ва қаноатлантирилмаган шикоятлар сони тўғрисида)
Расмий веб-сайтда электрон давлат хизматларини кўрсатиш сифатини баҳолаш натижалари тўғрисида маълумотлар, шунингдек “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқ ўтказиладиган мониторинг маълумотлари жойлаштирилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ҳамда ахборот тусидаги шарҳлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий веб-сайтида электрон шаклда юклаб олиш имкониятлари ва қисқача мазмуни билан жойлаштирилиши лозим.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий веб-сайтидааризаларни, таклифларни, шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисида ахборот жойлаштирилган бўлиши керак, шунингдек қуйидагилар хам:
— жисмоний ва юридик шахсларнинг аризларини, таклифларини, шикоятларини қабул қилиш, рўйхатга олиш ва қайта ишлаш тартиби. Бундан ташқари ЯИДХП га гиперҳавола қилиш тавсия этилади (жисмоний ва юридик шахслар аризларни, таклифларни, шикоятларни бериши бўйича хизмат паспорти саҳифасига);
— келиб тушган аризалар, таклифлар, шикоятларни кўриб чиқишнинг умумий натижалари, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолияти тўғрисида ахборот олишга оид сўровлар ҳақида ахборот;
— жисмоний ва юридик шахсларнинг аризлари, таклифлари, шикоятлари билан ишлаш (лари) учун жавобгар бўлган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи масъул ходими (лари)ни тайинлаш тўғрисида буйруқ;
— келиб тушган аризалар, таклифлар, шикоятларнинг статистикасини шакллантириш имконияти билан бирга, уларнинг хисобини юритиш бўйича тартиб;
— таркибий бўлинмаларнинг аризалар, таклифлар, шикоятлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари;
— жисмоний ва юридик шахсларнинг аризлари, таклифлари, шикоятларига жавоб йўллашда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи айби билан йўл қўйилган хатолар ёки муддатларига амал қилинмаганлигига нисбатан маъмурий таъсир чоралари тўғрисида бошқарув хужжатлар;
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи расмий веб-сайтида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолияти тўғрисидаги ахборотни олишга сўровларни қабул қилиш тартиби тўғрисида ахборот мавжуд бўлиши лозим, шу жумладан:
— фуқароларнинг ахборот олишга доир сўровлари билан ишлаш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи масъул ходими (лари)ни тайинлаш тўғрисида буйруқ;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолиятига доир сўровларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисида йўриқнома;
— келиб тушган ахборот олишга оид сўровларнинг статистикасини шакллантириш имконияти билан бирга, уларнинг хисобини юритиш бўйича тартиб;
— таркибий бўлинмаларнинг ахборот олишга доир сўровлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари;
— фуқароларнинг сўровларига жавоб йўллашда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи айби билан йўл қўйилган хатолар ёки муддатларига амал қилинмаганлигига нисбатан маъмурий таъсир чоралари тўғрисида бошқарув хужжатлар;
— идоранинг расмий сайтида истеъмолчилардан такрорий ва бир хил мавзудаги сўровлар қабул қилинган холатларда ахборот жойлаштириш қоидаларини назарда тутувчи махсус тартиб.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи расмий веб-сайти фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиш тартиби тўғрисидаги ахборотга эга бўлиши керак. Мажлис ўтказиладиган жой, сана, мавзу (кун тартиби), ҳозир бўлиш шартлари тўғрисидаги маълумот мажлисга қадар олдиндан жойлаштирилади (мақбул муддатда, лекин мажлис ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин).
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи расмий веб-сайти бош саҳифасида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолиятига доир ахборотни олиш учун электрон сўров жўнатиш бўйича хизматга хавола жойлаштирилиши керак. Хизмат ЯИДХП да амалга оширилиши ва уни Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи расмий веб-сайти орқали олиш имконияти берилиши лозим. Хизмат қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак:
— сўров шаклини электрон тўлдириш;
— электрон тарзда йўлланган сўровни олганлиги ва рўйхатга олинганлик рақами тўғрисида автоматик хабарнома;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органида сўровнинг ўтиш босқичи ва кўриб чиқилишини кузатиб бориш учун онлайн-хизмат;
— ахборот тақдим этишга доир олинган сўровларнинг хисобини юритиш ва статистикаси.
IV боб. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма кириши мумкин бўлган хоналар ва жойларга жойлаштириш
Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунига мувофиқ давлат органлари ўзларининг хоналарида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг асосий фаолияти ҳақида ахборотни жойлаштириши шарт. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эгаллаб турган хоналарида жойлаштириш мақсадида қўшимча техник воситалар ўрнатиши мумкин.
Ахборот стендларида қуйидаги ахборот жойлаштирилиши керак:
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумот хизмати телефонларининг, ишонч телефонларининг рақамлари;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг режалаштирилаётган очиқ ҳайъат мажлислари тўғрисидаги ахборот;
— аризаларни, таклифларни ҳамда шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборот;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг рўйхати.
Ахборотни қуйидаги талабларга мувофиқ ўзлари эгаллаб турган хоналарида жойлаштириш тавсия этилади:
— ҳамма кириши мумкин бўлган (бинога марказий кириш жойи орқали пропуск билан ўтказиш пунктигача, биринчи қаватдан юқори бўлмаган жойларга ахборотларни жойлаштириш) жойларга ахборотларни (ахборот стендларини ёки шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларни) жойлаштириш.
— матнни ўқиш учун қулай шрифтдан фойдаланиш;
— стендда матннинг тузилишини ва мантиқий кетма-кетлигини фойдаланувчилар учун тушунарли баён қилиш;
— стенддаги зарур ахборот блокини ортиқча вақт йўқотмасдан топиш имкониятини берувчи, матнда мазмун-моҳиятига қараб ва турли ранглар бўйича ажратилишининг мавжуд бўлиши;
— ахборот стендларида жойлаштирилган қоғозларда, жойлаштирилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш мақсадида, ўзлари эгаллаб турган ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарда ёки бошқа ажратилган жойларда ахборотни жойлаштириш учун масъул шахсларнинг имзоси ва тегишли орган мухрининг мавжуд бўлиши;
— ахборот жойлаштириш учун фойдаланиладиган стенд ёки шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларда, баён қилинган ахборотнинг долзарблилигини аниқлаш имкониятини берувчи, ахборотлар янгиланган саналарни кўрсатиш;
— ахборотдан нусха кўчириш, ахборотни фойдаланувчининг хотира қурилмасига ёзиб олиш, суратга олиш учун чекловларни бекор қилиш имкониятларини таъминлаш;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи тўғрисидаги ахборотни, ундан шахсга доир маълумотлар, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар жумласига киритилган ахборотни чиқариб ташлаб, органнинг хонасида жойлаштириш.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи хонасида фойдаланувчилар ахборот билан танишишида, идора ходимлари фойдаланувчиларга тақдим этилган ахборотни техник қурилмаларга (фотоаппарат, нусха кўчириш аппарати ва бошқа) кўчириб олиш ёки бошқа йўсинда ахборотни ёзма (ёзиб олмоқ, шахсий қоғозларига белги қўйиш ва бошқа) қайд этишга тўсқинлик қилмаслиги лозим.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, фойдаланувчининг бевосита ҳуқуқларига дахлдор бўлмаган ахборот сўралаётган холларда, фойдаланувчига сўралаётган ахборот билан танишишни рад этишга хақли эмас. Фойдаланувчи орган хонасидаги қонунлар билан чекланмаган ахборот билан танишиш учун мурожаат қилганда, сўралаётган ахборот унга зарурлигини асослаб беришга мажбур эмас.
Фойдаланувчининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи эгаллаб турган хонадаги ахборот билан танишиши бепул амалга оширилади.
V боб. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўрови асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи сўралаётган ахборотнинг характери, унинг аҳамияти ва ахборотдан фойдаланувчилар учун муайян вақтда долзарблигини хисобга олиши лозим, ҳамда бундай ахборотни тезкорлик билан тақдим этиш чораларини кўриши зарур.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолиятида пайдо бўлган хамма фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни ошкор қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида, фуқаролардан ва ОАВлари вакилларидан такрорий сўровларнинг олиниши холатларида, расмий сайтда ахборотни жойлаштириш қоидаларини назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқиш қўшимча тавсия этилади.
Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органида қуйидаги хужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилади:
— фуқароларнинг ахборот олишига доир сўровлари билан ишлаш (лари) учун жавобгар бўлган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг масъул ходим(лар)ини тайинлаш тўғрисида буйруқ;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолиятига доир ахборотни олиш бўйича сўровларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисида йўриқнома;
— келиб тушган, ахборот олишга доир сўровларнинг статистикасини шакллантириш имконияти билан бирга, уларнинг хисобини юритиш бўйича тартиб;
— таркибий бўлинмаларнинг ахборот олишга доир сўровлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари;
— ахборот олишга доир фуқароларнинг сўровларига жавоб йўллашда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи айби билан йўл қўйилган хатолар ёки муддатларига амал қилинмаганлигига нисбатан маъмурий таъсир чоралари тўғрисида бошқарув хужжатлари;
— идоранинг расмий сайтида истеъмолчилардан такрорий ва бир хил мавзудаги сўровлар қабул қилинган холатларда ахборот жойлаштириш қоидаларини назарда тутувчи махсус тартиб.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ахборот олишга доир сўровлар соҳасида, расмий веб-сайтларига қуйидаги маълумотларга эга бўлган ахборотни жойлаштиришлари лозим:
— фуқаролар ва юридик шахслар, ОАВ лари вакилларининг ахборот олишга доир сўровлари билан ишлаш тўғрисида хисоботлар;
— фуқароларнинг ахборот олишга доир сўровларига жавоб йўллаш муддатларига амал қилинганлик тўғрисидаги хар чораклик маълумотлар;
— ахборот олишга доир сўровлар билан ишлаш сифатини яхшилашга йўналтирилган, қабул қилинган ташкилий ва маъмурий чоралар тўғрисида хисобот;
— ахборот олиш доир сўровлар, ҳамда жавоблар, қабул қилинганлар ва юборилганлар, шу жумладан интернет-қабулхона орқали йўлланганлар сони тўғрисида ҳар чораклик маълумотлар;
— ахборот олиш доир сўровлар билан ишлаш учун жавобгар ходим (лар) билан боғланиш тўғрисида маълумотлар ва хабарлар;
— энг кўп тез-тез учрайдиган ва долзарб мавзулар бўйича ахборот олишга доир сўровлар мажмуининг таҳлили, ҳамда ушбу сўровларни кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган чора-тадбирлар;
— тез-тез сўраладиган маълумотларни эълон қилиш.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ва ахборотдан фойдаланувчилар билан ҳамкорлик технологияларини ривожлантириш мақсадида, ЯИДХП да амалга ошириладиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига доир ахборотни олиш учун электрон сўров хизматини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий веб-сайти билан интеграция қилиш лозим.
VI боб. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, очиқ ҳайъат мажлисларида фуқаролар (жисмоний шахслар), шу жумладан ташкилотлар (юридик шахслар), жамоат бирлашмалари, давлат органларининг вакиллари ҳозир бўлиш имкониятини таъминлаши шарт.
Очиқ ҳайъат мажлисларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи биносининг бошқа ҳамма кириши мумкин бўлган жойларига, шунингдек Интернет тармоғига трансляция қилишни ташкил этиш имконияти ва тартиби кўзда тутилган бўлиши лозим.
Бўлиб ўтадиган мажлис тўғрисида маълумотларни кенг доирадаги шахсларга етказиш мақсадида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи очиқ ҳайъат мажлисларига қадар (мақбул муддатда, лекин мажлис ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин), олдиндан жойи, вақти, мажлис мавзуси (кун тартиби), мажлисда хозир бўлиш шартлари ҳақида эълон қилиш амалга оширилади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ўз расмий сайтининг бош саҳифасида, ўзлари эгаллаб турган хамма кириши мумкин бўлган хоналарда (ахборот стендларида ёки шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларда) техник воситалар ёки бошқа , мажлис тўғрисида юқорида келтирилган ахборотлар туркумини мажбурий тартибда кўрсатиб, коллегиал органнинг бўлиб ўтадиган мажлиси хақидаги ахборотни (маълумот) жойлаштиради. Қўшимча равишда, аккредитация қилинган ОАВ, ННТ лар, шунингдек, рўйхатга ёзилган барча хохловчилар учун электрон манзиллар рўйхати бўйича электрон почта воситасида хабарнома тарқатилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг коллегиал орган мажлисида жисмоний шахсларнинг хозир бўлиш имконияти амалий таъминланган бўлиши керак. Мажлис етарли ўринларга эга бўлган, ушбу мақсад учун мувофиқ ва яроқли биноларда ўтказилиши лозим.
VII боб. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари хар йили ахборот-кутубхона ва архив фондларига керакли ахборот хужжатларини ўтказиш учун инвентаризация ва саралаш ишларини амалга оширади.
Қуйидаги ахборот хужжатлари ўтказилиши керак бўлади:
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатли мансабдор шахслари чиқишларининг ҳамда баёнотларининг матнлари;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизмати ёки ваколатли бошқа бўлинмаларининг хабарлари;
— оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ахборот хабарлари ва чиқишлари;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқ ҳайъат мажлисларининг хужжатлари, шу жумладан, мажлис стенограммаси, чиқишларнинг (маърузалар) матнлари, ўтказилган мажлисга қўшимча маълумот хужжатлари, ҳамда ушбу мажлисларда қабул қилинган қарорлар нусхалари;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолияти тўғрисида чораклик таҳлилий маърузалар, ахборот характеридаги хужжатлар;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан амалга оширилаётган давлат дастурлари ва бошқа дастурлар тўғрисида, ҳамда унинг ваколатларига таалуқли ахборотлар;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига келиб тушган мурожаатлар ва сўровларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ахборот ва бошқалар.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органида ахборот-кутубхона ва архив фондларига ўтказилган ахборот хужжатлари тўғрисидаги ахборот тизимли равишда сақланиши лозим. Ахборот хужжатлари маълумотлари электрон шаклга ўтказилиши керак, ҳамда интернет тармоғидаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи расмий сайти орқали масофадан кириш воситасида, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи корпоратив ахборот тизими воситасида ахборотни автоматик равишда излаш имконини бериши зарур.