ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ ВА ОАВ

Янгиланаётган Конституциямизга демократик нормаларнинг янада кўпроқ кириб келиши,  бош тамойил инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги энг муҳим жиҳатдир. Кўп бора таъкидланганидек, унда халқимиз томонидан берилган таклифлар асосида кўплаб нормалар ўз ифодасини топди. Биз ОАВ фаолиятига аралашиш ёки тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ТВ, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилгандик. Бунга сабаб эса жамиятда юз бераётган журналистларга босим ўтказиш билан боғлиқ айрим ҳолатлар ва фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги бундай иллатларга нисбатан  муносабати,  талаб ва таклифлари эди. «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунда гарчи ОАВ фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш тақиқланган бўлса-да, ушбу қонун нормасини бузганлик учун на маъмурий, на жиноий жавобгарлик қонунларимизда белгиланмаган эди. Биз тегишли тартибда ана шундай жавобгарликни белгилаш таклифларини киритдик. Бугун Конституциянинг янги таҳририда айнан мана шу жиҳат ўз аксини топди.  Яъни, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши бош қомус дааражасида белгилаб қўйилди. Илгари Конституциянинг биргина 67-моддаси ОАВга бағишланган бўлса, эндиликда бир неча моддаларда давлатнинг ОАВ фаолияти эркинлигини таъминлаши, ахборот олиш, излаш, фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларнинг кафолатланиши белгилаб қўйилмоқда. Зеро, жамиятимизнинг энг катта бойлиги инсон ва сўз эркинлигидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати — Сайидганиева Гульбахор Шарабидиновна

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *