Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши билан ҳамкорликда “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини масъулларга ва кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар ўрганилди.
Учрашувда янги таҳрирдаги Қонун лойиҳасидаги асосий тушунчалар, электрон тижорат соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, битимлар тузиш, маҳсулотларни етказиб бериш ҳамда электрон тижоратда ахборот ҳимояси, истеъмолчи ҳуқуқлари тўғрисида маълумот берилди, қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва мулохазалар билдирилди.